Усман супер жангда қитъадошига секундантлик қилади

Спорт

image

UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони ҳамда вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши жангчиси Камару Усман супер оғир вазнда вақтинчалик чемпион Сирил Ган билан жангида дивизион чемпиони Франсис Нганнуга секундантлик қилади.

“Мен совуққон қотилни кўрмоқдаман. Ҳар бир жангда Франсис ўзини шундай тутади. Бундай катта нопокни камдан-кам учратиш мумкин. Нганну хонага кирганда, ҳамма унинг келганидан хабар топади. У – хотиржам ва доимо тайёр ҳолатда. Ўйлайманки, иккаласи ҳам чемпион бўлишга лойиқ, аммо энг кучлиси ғалаба қозонади”, дейди Усман.

Эслатиб ўтамиз, Нганну ва Ган эртага, 23 январь куни АҚШнинг Анахайм шаҳрида (Калифорния) бўлиб ўтадиган UFC 270 турнирида ўзаро баҳс олиб боради. Собиқ жамоадошларнинг дуэли оқшомнинг марказий беллашуви бўлади. 

Шунингдек, “co-main event” жангида энг енгил вазн тоифаси чемпиони Брэндон Морено ва собиқ чемпион Дейвисон Фигейредо жуфтлиги октагонга кўтарилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Камару Усман Нганну Сирил Ган

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг