Усикнинг промоутери боксчига янги рақиб топди
Спорт
−
01 Декабрь 2023
4325Бокс бўйича украиналик жаҳон чемпиони Александр Усикнинг промоутери Александр Красюк мижози собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер билан жанг қилишини хоҳламоқда. Бу ҳақда Красюк “Boxing Scene” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Промоутер жанг яқин орада бўлиб ўтмаслигини, лекин умуман олганда, омма учун жуда қизиқ бўлишини тан олди.
“Уайлдер супероғир вазндаги энг кучли уч боксчидан бири. Бокс мухлиси сифатида мен ушбу жангни ташкил этишни ва томоша қилишни истардим. Бу ажойиб жанг бўлади. Ҳаммаси Усикнинг Тайсон Фюрига қарши жангининг қандай ўтишига боғлиқ, 23 декабрь куни Уайлдер ва Жошуа ўртасидаги бўлиб ўтадиган жангларни ҳам унутмайлик. Уайлдернинг навбатдаги рақиби Паркер техник боксчи бўлиб, кучли зарба эгасига ҳам жиддий қаршилик кўрсатиши мумкин. Бу эса Уайлдернинг заиф томони эканини кўп кўрганмиз. Уайлдер боксчи эмас, панчер”, дейди промоутер.
Маълумот учун, Усик навбатдаги жангини 2024 йилнинг февраль ойида британиялик Тайсон Фюрига қарши ўтказади. Тўқнашувда оғир вазндаги барча чемпионлик камарларининг эгаси аниқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь