Усик ва Фюри ўртасидаги жанг бекор қилинди. Жалолов ҳам рингга чиқмайди

Спорт

image

Жорий йилнинг 17 февраль кунида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда супер оғир вазн тоифасидаги жангчилар британиялик Тайсон Фюри ва украиналик Александр Усик ўртасидаги мутлақ чемпионлик учун жанг ўтказилмайдиган бўлди. Жангга 2 ҳафта қолганида Фюри қошидан жиддий жароҳати борлигини маълум қилди.

Дастлаб, ташкилотчилар жанг куни Усикка бошқа рақиб топиб бериш борасида иш олиб боришлари маълум бўлди, бироқ бироз вақт ўтиб турнир бутунлай бекор қилинди.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов черногориялик Дилан Прашовичга қарши жанг қилмайди. 

Қайд этиш жоиз, бу Усик-Фюри жангининг 2-марта бекор қилиниши ҳисобланади. Томонларнинг 1-тўқнашуви олдидан ҳам айнан Фюри жароҳати боис рингга кўтарила олмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Александр Усик Тайсон Фюри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг