Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жангининг тахминий санаси эълон қилинди
Спорт
−
20 Май 2024 4331 1 дақиқа
Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги 12 октябрь куни – биринчи жангдан беш ой ўтгач бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Майкл Бенсон ўзининг Х’даги саҳифасида хабар берди.
Усик ва Фьюри ўртасидаги дастлабки жанг 19 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтди. Тўлиқ давом этган ушбу жангда Александр ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди ва оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.
Усик профессионал рингда 22 та ғалаба (14 таси нокаут билан) қайд этган. Фьюрининг ҳисобида 34 та ғалаба (24 таси нокаут), 1 та мағлубият ва дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усик ва Фьюри ўртасидаги жангдан боксчилар қанчадан даромад қилгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси