Усик-Фюри жанги шубҳасиз йил воқеасига айланади – Даврон Файзиев
Спорт
−
17 Май
642918 май куни бутун дунё спорт ихлосмандларининг эътиборини ўзига қаратаётган супероғир вазндаги боксчилар британиялик Тайсон Фьюри ва украиналик Александр Усик ўртасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг бўлиб ўтади. Таниқли спорт журналисти Даврон Файзиев мазкур жанг юзасидан QALAMPIR.UZ'га ўз фикрларини билдирди.
“Ҳозирги даврда Усик, Фьюри, Жошуа ва Уайлдер каби боксчилар супероғир вазнда тўпланиб, бир даврни ёрқин тарзда ўтишига хизмат қилмоқда. Усик-Фьюри жанги шубҳасиз йил воқеасига айланади. Бу аниқ, чунки ҳамма камарлар ўртага қўйилади. Фаворитни аниқлаш жуда қийин, ҳар икки чарм қўлқоп устасининг ҳам ўзига хос кучли тарафлари бор. Баъзилар Нганну билан жандан кейин Фьюрининг имкониятларига шубҳа билан қарай бошлади. Лекин, менимча, Нганну билан жангга Фьюрининг ёндашуви бошқачароқ бўлган. Усик билан жангда биз бошқа Фьюрини кўрсак керак”, дейди Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боксчилар матбуот анжуманида қатнашгани ва face-to-face'да Фьюри Усикнинг кўзларига қарамагани хабар қилинганди.