USAID Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларига $2,4 млн беради
Жамият
−
01 Июнь 2022
7764АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистоннинг аграр соҳасида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 2,4 млн доллар миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраевнинг USAID’нинг Осиё бюроси маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур (Änjali Kaur) билан учрашувида маълум қилинди.
Учрашув чоғида томонлар USAID ва вазирлик ўртасида “Агробизнесни ривожлантириш” қўшма лойиҳаси доирасида боғдорчилик, қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш каби йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Анжали Каур USAID’нинг Ўзбекистон ҳукумати ва хусусий сектори билан ҳамкорликда олиб борадиган ишининг асосий элементи аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилганини таъкидлади.
“Бугун мен USAID жорий йил ёзида Ўзбекистондаги қишлоқ аёллари иқтисодий имкониятларини кенгайтириши учун қўшимча равишда 2,4 миллион доллар ажратишини эълон қилишдан жуда мамнунман”, дейди USAID Осиё бюроси маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур.
Тадбирда таъкидланишича, ушбу маблағлар Ўзбекистон, айниқса, Оролбўйи ҳудудидаги қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, касб-ҳунар бериш, микромолиялаштириш, мураббийлик ва бандлик дастурларини амалга ошириш учун йўналтирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь