“US Open” тарихидаги энг узун баҳс бўлиб ўтди
Спорт
−
12:53 460 1 дақиқа
Бугун, 9 сентябрь куни испаниялик теннисчи Карлос Алкарас Нью-Йоркда ўтказилаётган “US Open” турнири чорак финалида америкалик Бен Шелтонга мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.
Учрашув 6:7 (5:7), 6:1, 6:3, 1:6, 7:6 (10:7) ҳисобида Шелтон фойдасига якунланди. 4 соат 28 дақиқа давом этган баҳс Нью-Йорк вақти билан соат 03:33 да тугаб, “US Open” тарихидаги энг кеч якунланган учрашувга айланди.
Амалдаги “US Open” чемпиони Алкарас ўнг билагидаги жароҳат сабабли қарийб тўрт ярим ойлик танаффусдан сўнг ушбу мусобақада кортга қайтган эди.
Энди дунё рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган Шелтон ярим финалда яна бир америкалик теннисчи – Фрэнсис Тиафога қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, “US Open” мавсумдаги сўнгги “Катта дубулға” турнири ҳисобланади. Мусобақа 13 сентябрь куни ўз якунига етади. Нью-Йоркдаги қаттиқ қопламали кортларда ўтказилаётган жорий турнирнинг умумий мукофот жамғармаси рекорд даражадаги 108 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Live
Барчаси