“Уруш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди”. Қодиров Қозоғистондаги вазиятга муносабат билдирди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Қозоғистондаги воқеаларга бефарқ эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. 

“Биз Қозоғистон тақдирига бефарқ эмасмиз. Отам ўша ерда туғилган, у ерда бобомнинг укаси дафн этилган. Энг оғир дамларда қардош қозоқ халқимиз паноҳида бўлганмиз. Газ нархи туфайли одамлар чиқди: йўқ қилади, ўлдиради. Нега йўқ қилади? Нега агрессивлик қилиш керак? Полиция ходимларини уришади. Улар жиноят қилишади ва бунинг учун келажакда жазоланади”, деган Қодиров. 

Унинг сўзларига кўра, уруш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. 

“Уруш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди, уруш йўқ қилади ва ўлдиради... Мен бу норозиликларнинг бошида турганлардан тўхташларини сўрайман”, дея сўзига якун ясаган Чеченистон раҳбари. 

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. 

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қодиров

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг