Уругвайда президент сайловларида мухолифат ғалаба қозонди

Олам

image

Уругвайда овозларнинг 81,26 фоизини ҳисоблаш натижасида мухолифат номзоди Яманду Орсининг президентлик сайловларида ғалаба қозонгани тасдиқланди. Бу ҳақда “El Pais” хабар берди.

Мамлакатнинг сайлов суди маълумотларига кўра, Орси 49,02 фоиз овоз тўплаган бўлса, унинг рақиби – ўнг марказий партия вакили Альваро Дельгадо 46,74 фоиз овоз олган.

“Мен миллий мулоқотга чақирувчи президент бўлишга тайёрман. Бу жараён фақат ғояларни муҳокама қилиш орқали қурилиши мумкин. Уругвайнинг сиёсий партияларига шон-шараф! Озодлик, тенглик ва ўзаро ҳурмат йўлида давом этамиз", деди Орси ўз тарафдорлари олдидаги нутқида.

Орсининг ғалабасини амалдаги Президент Луис Лакалье Поу ҳам тан олган. У Орсига ғалаба билан табриклаш учун расмий натижаларни кутмаган ҳолда телефон орқали мурожаат қилган.

“Мен Яманду Орсига қўнғироқ қилиб, уни президент этиб сайланганлиги билан табрикладим ва вазифаларни топшириш бўйича жараённи бошлашга тайёрман”, деб ёзган Поу X’да.

Нашрнинг ёзишича, бу сайлов Уругвай сиёсий ҳаётида янги босқич бошланганини кўрсатади. Орси эса мамлакатнинг келажагини ривожлантириш йўлида кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширишини ваъда қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Уругвай мухолифат президент сайловлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг