Уругвай Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
13 Сентябрь
1524Уругвайнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Даниэль Кастиллос Гомес Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Уругвайнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Даниэль Кастиллос Гомес жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик. Ташқи ишлар вазирликлари, парламентлар ва бошқа идоралар ўртасида фаолроқ мулоқотни ривожлантиришга эҳтиёж мавжуд... Ўзбекистонга хуш келибсиз, жаноб элчи!” дейди вазир.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов мамлакатларнинг икки томонлама муносабатларини янада жадаллаштириш янги имкониятлар эшигини очишини ва барча бундан манфаатдор эканини ҳам маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Уругвай билан 1998 йил 25 майида илк бор дипломатик алоқа ўрнатган бўлиб, бунгача Энрике Хуан Делгадо Хента мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Тойво Клаар ишонч ёрлиқлари нусхасини Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга топширганди. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
LiveБарчаси