Уругвай “China Cup 2019” ғолибига айланди
Спорт
−
25 Март 2019
5450Бироз аввал “China Cup 2019” халқаро мусобақаси Ўз ниҳоясига етди. Турнирнинг финал баҳси ҳам Хитойнинг Наннинг шаҳридаги “Guanxi Sports Center” стадионида бўлиб ўтди.
Финалда Уругвай миллий терма жамоаси Таиланд билан баҳс олиб борди. Жанубий Америкаликларнинг устунлигида ўтган баҳс уругвайликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голлар Весино, Перейра, Стуани ва Гомес томонидан киритилди.
Хабарингиз бор, мусобақанинг 3-ўрин учун ўтган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Хитой терма жамоасини 1:0 ҳисобида енгган эди.
Таиланд – Уругвай 0:4
Голлар: Весино (6), Перейра (38), Стуани (58), Гомес (88)