Ўртасаройдаги карантин марказида қолаётган 72 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 28 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 193 нафарга ортиб, 21 699 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатлари:

•    122 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 50 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган  фуқаролар, 72 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида); 

•    32 нафари Тошкент вилоятида;

•    21 нафари Сурхондарё вилоятида;

•    18 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 185 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 352 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 12 026 (+352) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 549 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда Ўртасарой

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг