Ўрта ер денгизида қайиқ ағдарилди. 100 дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йил 21 апрель куни Ливия қирғоқларида резинали қайиқ ағдарилиб кетиши натижасида 130 нафарга яқин африкалик муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда SOS Mediterranee нодавлат ташкилотига таяниб хабар берилган.  

Ташкилотнинг Ocean Viking кемаси қайиқдагиларни қутқариш учун юборилган. Бироқ бирорта одамни ҳам қутқаришнинг иложи бўлмаган.

"Бугун бир неча соатлик қидирувдан сўнг, кутганимизнинг энг ёмони содир бўлди. Ҳалокат жойига келганимиздан бери, тирик қолган биронта одамни топмадик, лекин ҳалокат содир бўлган жойда камида 10 кишининг жасадини кўрдик", дея хабар берган ташкилот. 

Қутқарув операциясини бажаришга уринишлар ноқулай об-ҳаво шароити сабабли мураккаблашган, қидирув зонасида тўлқинлар олти метргача кўтарилган. 

Маълумот ўрнида, Ливия Европа давлатларига кирмоқчи бўлган африкалик қочоқлар учун асосий транзит пункти бўлиб қолмоқда. 

Ливиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда 11 891 нафар ноқонуний муҳожир қутқарилиб, мамлакат ҳудудига қирғоқ бўйлаб олиб келинган, 300 дан ортиқ одам вафот этган. Шу билан бирга, қочқинлар орасида қурбонларнинг ҳақиқий сони Ливиядан Европага ноқонуний саёҳат қилган барча шахсларни ҳисобга олишнинг иложи йўқлиги сабабли анча кўп бўлиши мумкинлиги истисно қилинмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

муҳожир қайиқ

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг