Урсула фон дер Ляйен ЕИни мудофаа иттифоқига айлантирмоқчи

Олам

image

Еврокомиссия раҳбари сифатида яна бир муддатга сайланмоқчи бўлган Урсула фон дер Ляйен ўзининг сиёсий дастурида Европа Иттифоқини мудофаа иттифоқига айлантиришга ваъда берди. Бу ҳақда Ляйеннинг ЕИ томонидан эълон қилинган дастурида эълон қилинган.

“Кейинги беш йилдаги ишимиз ҳақиқий Европа мудофаа иттифоқини барпо этишга қаратилади”, дейилган дастурда.

Унинг қўшимча қилишича, иттифоқга аъзо давлатлар доктрина масалаларида ҳам, уларни жойлаштириш масалаларида ҳам ҳар доим ўз қўшинлари учун жавобгарликни сақлаб қолади. Шунингдек, Европа мудофаа-саноат базаси, инновациялар ва ягона бозорни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш учун кўп нарса қилиш мумкин.

Европа мудофаа фондини яратишга ваъда берган Ляйен Европарламент депутатларини “ҳар қандай қийинчиликларга тайёр, кучли Европа” қуриш учун уни иккинчи муддатга Европа Иттифоқи раҳбари лавозимига тасдиқлашга чақирган.

“Биз денгиз, қуруқлик, ҳаво, коинот ва кибердоменлардаги илғор мудофаа технологияларига сармоя киритиб, Европа мудофаа жамғармасини яратамиз”, деган Урсула фон дер Ляйен.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари бўлиб қолиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Урсула фон дер Ляйен ЕИ мудофаа иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made