“Ўрикзор” бозори сотувчисининг қўшниларида ҳамда “Равнақ банк” ходимида коронавирус аниқланди
Жамият
−
08 Июнь 2020
87822020 йил 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 нафарга ортиб 4404 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари Тошкент шаҳрида (жумладан, “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, “Равнақ банк” нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 нафари Тошкент вилоятидан (“Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
Айни пайтда 3357 (+3) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида) соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1030 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси