Ургутда “бензинфуруш” ва бошқа “тадбиркор”лар фош бўлди

Жамият

image

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган назорат давомида вилоятнинг Ургут туманининг Сойгузар маҳалласида яшовчи Иброҳим Облобердиев савдо дўкони олдида ноқонуний бензин савдосини йўлга қўйгани, якка тартибдаги тадбиркор Фарҳод Рустамов ўзига тегишли савдо дўконида спиртли ичимликлар билан тегишли ҳужжатсиз савдо қилаётгани аниқланди. Натижада улар томонидан сотувга қўйилган спиртли ичимликлар ва бензин далилий ашё сифатида олиб қўйилди.Шунингдек, назорат тадбиралари давомида туманнинг Жозмон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Бунёд Мелиев бетон плита ва кафель тайёрлайдиган цех фаолиятини йўлга қўйгани, лекин тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмагани ҳамда яширин цехда 4 нафар фуқарони норасмий ишга ёллагани ҳам маълум бўлди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ургут бензен

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг