Урганчдаги дўконнинг 24 млн сўмлик маҳсулотлари талон-торож қилинди

Жамият

image

2020 йил 31 март кунидан 1 апрель кунига ўтар кечаси Урганч шаҳар, Гурлан кўчасидаги дўконлардан бирида ўғирлик содир этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ердан умумий баҳоси 24.011.000 сўмлик телефон аппаратлари ва турли хилдаги бошқа маиший техника воситаларини яширин равишда талон-торож қилинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ўғирликни 30 ёшли Д.А., таниши 28 ёшли Р.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб амалга оширган. Улар дўконга кириш эшигини темир жисм билан очиб ғайриқонуний равишда ичкарига киришган ва дўкондаги товарларни ўғирлашган.

Ҳолат юзасидан Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Р.А. ва Д.А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида Д.А., дан ўғирлик натижасида қўлга киритилган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Маълумотларга кўра, Д.А. ва Р.А., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳужжатларни эгаллаш) ва 169-моддаси 3-қисми “а” (ўғирлик) банди билан айб эълон қилиниб, “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Урганч

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг