Урганчда ертўладаги ёнғинда икки ишчи ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 27 январь куни Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида чиққан ёнғин оқибатида икки нафар ёлланма ишчи ҳалок бўлди.

Хоразм вилоят ИИБга кўра, кеча соат 11:00 да, “Чўлобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар қурилишида ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган, 1962 йилда туғилган Г.О. ва 1960 йилда туғилган Ғ.Э. “дом” ертўласида темир кесадиган ускунадан фойдаланаётган пайтидаги қисқа туташув натижасида ёнғин юз берган.

Оқибатда ишчилар ертўлада ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш)  билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин ертўла

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг