“Урдию сурди”. Самарқандда болани уриб юборган Nexia ҳайдовчиси қочиб кетди
Жамият
−
25 Апрель 2023
9222Самарқанд шаҳрида Nexia ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юбориб, қочиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 17 апрель куни соат 08:10 ларда Самарқанд шаҳар Фирдавсий кўчасида содир бўлган. Мазкур кўчадаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборган Nexia ҳайдовчиси жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатмасдан туриб воқеа жойидан қочиб кетган.
Қайд этилишича, бола мазкур ҳудудда жойлашган мактабнинг 5-синф ўқувчиси бўлган. У зудлик билан мактаб ўқитувчилари томонидан тиббиёт бирлашмасига юборилган.
Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу ЙТҲ содир этган ҳайдовчи топилди. Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган ва машина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси