Ўнлаб муҳожирларнинг ўлимига алоқадор 2 киши қатл этилиши мумкин

Олам 16711
image
-

АҚШ прокуратураси Техасда ташлаб кетилган юк машинасида ҳаво етишмаслиги сабабли ўнлаб ноқонуний муҳожирларнинг ўлимида ҳайдовчи ва унинг шеригини айблади. Улар ўлимга ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди

Қайд этилишича, 45 ёшли юк машинаси ҳайдовчиси Гомер Заморан Техас штатида хорижликларнинг ўлимига сабаб бўлган контрабандада айбланган. Ушбу жиноятни содир этганлар умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси ҳукм қилинади. Унинг шериги Кристиан Мартинес муҳожирларни ўлимига сабабчи бўлганликда айбланган. У ҳам ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июнь куни Сан-Антониода (АҚШ, Техас) юк машинаси ташлаб кетилганди. Дастлаб расмийлар юк машинада 46 нафар муҳожирнинг жасади топилгани, яна 16 киши, жумладан, тўрт нафар бола шифохонага ётқизилганини маълум қилганди. Кейинчалик эса юк машинасида ҳалок бўлган муҳожирлар сони 51 нафарга етди.

Уларнинг ўлимига сувсизлик, ҳаво етишмаслиги ва иссиқ уриши сабаб бўлган. 

Айтиш жоизки, Техас губернатори Грегг Эбботт Сан-Антониода юк машинасидан топилган ўнлаб муҳожирларнинг ўлимида АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг маъмуриятининг иммиграция сиёсатини айблаганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 594
Рейтинг: 3
t
×