Йўл четига ташлаб кетилган юк машинасидан 46 кишининг жасади чиқди
Олам
−
28 Июнь 2022
34263Сан-Антониода (АҚШ, Техас) ташлаб кетилган юк машинаси ичидан 46 нафар муҳожирнинг жасади топилди, яна 16 киши, жумладан, тўрт нафар бола шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўнлаб жасадлар бўлган фургон шаҳар четидаги темир йўл яқинидан топилган. Кеча, 27 июнь куни Сан-Антониода ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 39,4 даражага етган. Шу сабаб юк машинаси ичидагилар сувсизлик ва иссиқ уришидан азият чеккан.
Сан-Антонио Ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи Чарльз Ҳуднинг айтишича, қутқарувчилар одам ўлими ҳақидаги хабар келиб тушгач, воқеа жойига маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида етиб келишган.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ёнида жасад ётган трейлерни аниқлашган. Улар эшикни очишганида ичкарида яна кўплаб жасадларни кўришган. Унинг қўшимча қилишича, юк машинасида кондиционер ишламаган ва трейлер ичкарисида сув бўлмаган.
Қурбонларнинг миллати расман айтилмаган, бироқ Мексика консуллиги вакиллари воқеа жойига жўнаб кетган.
Маълумот ўрнида, Америка-Мексика чегарасидан 250 киломметр ичкарида жойлашган Сан-Антонио контрабандачилар транзит маршрутининг асосий пунктларидан саналади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь