Унитаздан чиққан илон ҳожатхонадаги эркакни чақиб олди
Олам
−
26 Апрель 2023
52580Таиланднинг Нонтҳабури шаҳрида ҳожатхонада ўтирган эркакни унитаздан чиққан илон чақиб олди. Бу ҳақда “The Thaiger” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳожатхонага кирган Уитун Сонапун исмли 62 ёшли эркакни унитаз ичидан судралиб чиққан илон чақиб олган. У дарҳол касалхонага ётқизилган ҳамда керакли муолажани олган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, илон жуда катта бўлган ва эҳтимол питон бўлиши мумкин. Эркак бу илоннинг унинг уйига биринчи марта “ташриф буюриши” эмаслигини, шу йилнинг 14 март куни ҳам у бир кунда уч марта унитаздан бошини чиқарганини таъкидлаган. Шунга қарамай, эркак илон чиққанидан тўрт кун кейин ҳам ҳожатхонасига киришга журъат қилган.
Сонапун олдин ҳам бундай ҳолатлар ҳақида эшитгани, бироқ бу қандай бўлишини тасаввур ҳам қилмаганини айтган. Унинг оиласи питонни тутиш учун бутун унитазни демонтаж қилшига тўғри келган. Аммо унинг изи топилмаган ва ҳозирда илон “озодликда” экани маълум қилинган.
Шифокорларнинг айтишича, питонлар заҳарли илонлар туркумига кирмайди. Шундай бўлса ҳам, улар қаттиқ чақиши ва ҳажмига қараб катта жароҳат етказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда йўқолган аёлнинг жасади питоннинг ичидан топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь