“Унинг кайфияти яхши” Борис Жонсоннинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Олам
−
09 Апрель 2020 5352 1 дақиқа
Коронавирусга чалинган Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг аҳволи яхшиланишда давом этмоқда. Бу ҳақда Бош вазир офиси хабар берди.
"Бош вазир тунни яхши ўтказди. Уни даволаш Сент-Томас шифохонасининг реанимация бўлимида давом этмоқда. Унинг кайфияти яхши", дейди Бош вазир вакили.
У шунингдек, Жонсоннинг ўзи нафас олаётганига аниқлик киритди. Таъкидлашича, Жонсонга кислород вентилятори уланмаган.
“Агар керак бўлса, у одамлар билан суҳбатлаша олади”, дейди идора вакили.
Эслатиб ўтамиз, Жонсон жорий йилнинг 27 март куни коронавирус билан касалланганини эълон қилди. Ўшандан бери у изолацияда эди. 3 апрель куни у видеомурожаатида ҳали ҳам юқори ҳароратга эга эканини эълон қилди. 5 апрель куни кечқурун Жонсон зарур текширувлар учун шифохонага ётқизилгани маълум бўлди. 6 апрель куни кечқурун Жонсоннинг аҳволи ёмонлашгани ва уни реанимацияга ётқизилгани ҳақида хабар берилди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь