“Унинг кайфияти яхши” Борис Жонсоннинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Олам
−
09 Апрель 2020
4594Коронавирусга чалинган Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг аҳволи яхшиланишда давом этмоқда. Бу ҳақда Бош вазир офиси хабар берди.
"Бош вазир тунни яхши ўтказди. Уни даволаш Сент-Томас шифохонасининг реанимация бўлимида давом этмоқда. Унинг кайфияти яхши", дейди Бош вазир вакили.
У шунингдек, Жонсоннинг ўзи нафас олаётганига аниқлик киритди. Таъкидлашича, Жонсонга кислород вентилятори уланмаган.
“Агар керак бўлса, у одамлар билан суҳбатлаша олади”, дейди идора вакили.
Эслатиб ўтамиз, Жонсон жорий йилнинг 27 март куни коронавирус билан касалланганини эълон қилди. Ўшандан бери у изолацияда эди. 3 апрель куни у видеомурожаатида ҳали ҳам юқори ҳароратга эга эканини эълон қилди. 5 апрель куни кечқурун Жонсон зарур текширувлар учун шифохонага ётқизилгани маълум бўлди. 6 апрель куни кечқурун Жонсоннинг аҳволи ёмонлашгани ва уни реанимацияга ётқизилгани ҳақида хабар берилди.
LiveБарчаси