UNICEF: Афғонистонда болалар иштирокида никоҳлар сони ортмоқда
Олам
−
13 Ноябрь 2021
13881Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) Афғонистонда болалар иштирокида никоҳлар сони ортиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда ташкилот ижрочи директори Генриетта Фор маълум қилди.
“Афғонистонда болалар иштирокида никоҳлар сони ортиб бораётгани ҳақидаги хабарлар мени қаттиқ ташвишга солмоқда. Биз оилалар 20 кунлик қизларни маҳр эвазига келажакда турмушга беришни таклиф қилгани ҳақида ишончли хабарлар олдик”, деган Фор.
Ташкилотнинг таъкидлашича, Афғонистонда эрта турмуш қуриш каби кенг тарқалган ҳодиса оиладаги зўравонлик ва аёлларга нисбатан камситишларга, натижада психологик муаммоларга олиб келиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган афғон аёлларининг 28 фоизи 18 ёшгача турмушга чиққан.
Ташкилот афғон ҳукуматини энг заиф афғон оилаларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишда ёрдам беришга чақирган.
UNICEF маълумотларига кўра, Афғонистондаги ноқулай иқтисодий вазият тобора кўпроқ оилаларни қизларни эрта турмушга беришга ёки фарзандларини ишга юборишга мажбур қилмоқда.
LiveБарчаси