Ўзбекистонда никоҳлар камайишда давом этмоқда

Local

−

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида 172 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, никоҳлар сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизга камайган. Ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилган – 20 492 та. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида кузатилиб, у ерда 4 330 та никоҳ расмийлаштирилган.

Никоҳлар сони бўйича ҳудудлар қуйидагича кетма-кетликда жойлашган:
Самарқанд вилояти – 20 492 та;
Фарғона вилояти – 19 371 та;
Қашқадарё вилояти – 17 652 та;
Тошкент шаҳри – 16 906 та;
Андижон вилояти – 15 139 та;
Наманган вилояти – 13 751 та;
Сурхондарё вилояти – 13 279 та;
Тошкент вилояти – 12 985 та;
Бухоро вилояти – 9 653 та;
Хоразм вилояти – 8 342 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 7 741 та;
Жиззах вилояти – 7 330 та;
Навоий вилояти – 5 055 та;
Сирдарё вилояти – 4 330 та.

Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида республика бўйича 36,8 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 мингтага кўп.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда ҳам никоҳлар сони изчил камайган. 2021 йилда 305,2 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2025 йилга келиб бу рақам 267,1 мингтани ташкил қилган. Яъни, тўрт йил ичида никоҳлар сони 38,1 мингтага камайган. Жорий йилнинг январь–июнь ойларида эса Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг январь–июнь ойларида ажримлар сони 24 815 тани ташкил қилган. Ҳар минг аҳолига нисбатан ажримлар коэффициенти 1,3 промиллега тенг бўлган. Яъни, мамлакат аҳолиси ҳисобида ҳар 1000 нафар кишига ўртача 1,3 та никоҳдан ажралиш ҳолати тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 млн 535 минг 225 кишини ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends