Умурзоқов кетган “Ўзавтосаноат”га янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
24 Март 2023
13787Улуғбек Розуқулов “Ўзавтосаноат” компанияси раиси лавозимига тайинланди. Компаниянинг расмий веб-сайтида Улуғбек Розуқулов бошқарув раиси сифатида кўрсатилган.
Улуғбек Розуқулов 1969 йилда туғилган. У Ломоносов номидаги Москва давлат университети битирувчиси, Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти аспирантурасини тамомлаган. Розуқулов, шунингдек, иқтисод фанлари номзоди ҳисобланади.
Тайинловга қадар у 2018 йилдан Ўзбекистоннинг Индонезиядаги, 2019 йилнинг октябрь ойидан эса Вьетнамдаги элчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. Шунингдек, Розуқулов 2017–2018 йилларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бошқаруви раиси лавозимида ҳам ишлаган.
Бундан ташқари, Розуқулов Бош вазир ўринбосари – “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори лавозимларида ҳам фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзавтосаноат” компаниясининг олдинги раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрига ҳоким этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси