Умрага ноқонуний йўллар билан кетган 47 ўзбекистонлик 10 йилга “депорт” қилинди
3-саҳифа
−
05 Март 2022
12016Қалбаки паспорт ва турли ноқонуний йўллардан фойдаланган ҳолда Умра зиёратини адо этмоқчи бўлган камида 87 нафар Ўзбекистон фуқаролари муборак зиёратдан қолиб кетдилар. Уларнинг 47 нафарига Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан мамлакатга киришга 10 йиллик тақиқ қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари И.Х.И., А.М.А., У.Х.Ж., Тожикистон Республикаси фуқароси Сиратуллои Мансурулло ҳамда бир нечта Қирғизистон Республикаси фуқароларидан таркиб топган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўзаро олиндан тил бириктиришган. Улар Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси фуқароларига соддалаштирилган кириш режими (электрон виза) қўлланилганидан фойдаланиб, “Умра” зиёратига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига муайян ҳақ эвазига Қозоғистон ва Россия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлаб, мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний йўллар орқали “Умра” зиёратига юбориш билан шуғулланиб келган.
Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан жорий йилнинг 1 январь куни “Тошкент халқаро аэропорти” орқали “Тошкент-Ал-Қувайт” йўналишида Қозоғистон Республикасининг қалбаки паспортлари билан 40 нафар Ўзбекистон фуқароларини “Умра” зиёратига кетиши режалаштирилганлиги аниқланиб, улардан қалбаки паспортлар олиб қўйилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 6 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлигига “Умра” зиёрати учун отланган 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Бирлашган Араб Амирликлари орқали Саудия Арабистонига чиқиб кетаётганда, сохта паспортлар билан ушланиб, Ўзбекистонга “депорт” қилинган.
ДХХдан берилган маълумотларга кўра, зиёратни мақсад қилган шахсларнинг эзгу ниятларидан ғаразли мақсадларда фойдаланган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ чоралар кўрилмоқда.
Қалбаки паспортлар билан ушланган фуқароларга Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан 10 йил муддатга ушбу мамлакатга кириш тақиқи қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь