Умра авиақатновлари биттадан иккитага кўпайтирилди

Жамият

image

Бугун, 10 декабрдан эътиборан Саудия Арабистонига “Умра” авиақатновларини бир кунда икки мартадан амалга ошириш бошланди. Бу ҳақда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши маълум қилмоқда. 

Бугунга қадар умра ҳаво қатновлари бир кунда бир маҳал эди. Жорий йил 14 ноябрдан бошлаб Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Умра зиёратининг навбатдаги мавсуми учун ҳар куни биттадан авиақатнов йўлга қўйилган эди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг қайд этишича, зиёратчилар белгиланган режа асосида тажрибали элликбошилар бошчилигида Мадинаи Мунавварадаги Уҳуд тоғи, Қубо масжиди ва бошқа мўътабар қадамжоларга зиёратлар уюштирмоқдалар. Ташриф давомида гуруҳ раҳбарлари томонидан мазкур жойлар тарихи, ислом оламида тутган ўрни ҳақида маърузалар қилинмоқда. 

Ҳозирда Мадинаи Мунаввара ва Маккаи Мукаррама шаҳарларида 2542 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар ўз ибодатларини адо этмоқдалар. Уларга ўзбекистонлик 9 нафар шифокор, 5 нафар ишчи гуруҳи ва малакали имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари туну кун хизмат қилмоқда.

Бугунга келиб, 6220 та ўзбекистонлик Умра зиёратига жўнаб кетган бўлса, шулардан 3673 нафари ўз ибодатларини мукаммал адо этиб Ўзбекистонга соғ-саломат қайтиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дин ишлари бўйича қўмита

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг