Уммон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди
Олам
−
01 Июль
7649Уммон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда Уммоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Билдирилишича, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Уммонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштириши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Уммон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони амалдаги 57 тадан 93 тага кўпайгани, 36 та янги давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилгани хабар қилинганди. Ушбу масала бўйича Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консулхонаси Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди. Таиланд ТИВ Консуллик департаменти маълумотига кўра, виза режимининг узайтирилиши тўғрисида ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилингани йўқ.