Умид Аҳмаджонов Куала-Лумпурда Жанни Инфантино билан учрашди

Спорт

Malajziya

ОФК штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ташкилотнинг навбатдаги Конгресси ўз ишини бошлади. Унда кун тартибига ОФКга 2019-2023 йиллар учун янги раҳбар сайлаш масаласи қўйилган.

Мазкур тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди. Унда МОҚ президенти швейцариялик мутахассис билан ўзбек футболининг келажаги хусусида ўзига хос суҳбат олиб борди.

Ушбу Конргесс Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабахни ҳам бефарқ қолдиргани йўқ. Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов ООК раҳбари билан ҳам учрашди. Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгашининг вице-президенти ҳам саналади.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов ушбу Конгрессда бир қатор футбол федерациялари раҳбарлари билан ҳам кўришиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш борасида фикр алмашди.

Маълумот учун, бугун, 6 апрель куни Осиё Футбол Конфедерациясининг 2019-2023 йиллар учун президенти расман сайланади. Сайловлар жараёнида ягона номзод – Шайх Солмон Иброҳим бин Ҳалифа “кураш олиб бормоқда”.

Эслатиб ўтамиз, ОФКнинг бугунги Конгрессида, шунингдек, ташкилот вице-президентлигига, ФИФА консуллигига, ОФК эркаклар ва аёлар ижроқўмига ҳам сайловлар бўлиб ўтиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Умид Аҳмаджонов ОФК Жанни Инфантино

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг