Умид Аҳмаджонов: “Ишонч учун раҳмат”

Спорт 4714
image

Бироз олдин Ўзбекистон Милий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг расман истеъфога чиққанлигини хабар қилган эдик.

Истеъфодан кейин Умид Аҳмаджонов ОАВга ўз фикрларини билдириб ўтди:

“1 йилдан ортиқ вақт мобайнида менга мана шундай ишонч билдирилгани ва катта имконият яратиб берилгани учун ҳукуматимизга миннатдорчилик айтиб қоламан. Юртимизда спортга қаратилаётган юксак эътиборни атлетларимиз халқаро майдонлардаги натижада акс эттира олишди. Шу вақт мобайнида биз бир жамоа бўлиб, катта-катта марраларни забт этдик. Юртимиз спортчиларини келажакда улкан ютуқлар кутиб турибди. Ишонаманки, яқинлашиб келаётган Токио Олимпаидасида улар бундай ишончни оқлаб қайтишади”, деб айтиб ўтди МОҚ собиқ президенти.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджоновнинг МОҚ президентлиги даврида ўзбекистонлик спортчилар биринчи йирик мусобақа - 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида 21та олтин, 24та кумуш, 25 та бронза – жами 70 медаль қўлга киритишганди. 

Шу йили бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида эса, спортчилар 35 та олтин, 24 та кумуш, 18 та бронза – жами 77 медаль жамғаришган эди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×