Умар Кремлев Россияда энг яхши спорт раҳбари бўлди

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлев Россиянинг энг яхши спорт раҳбари соврини учун овоз беришда ғалаба қозонди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Манбага кўра, овоз бериш жараёнларида фақатгина Россия фуқаролари иштирок этиши мумкин бўлган.

Қизғин кечган қарама-қаршиликда Халқаро бокс ассоциацияси президенти таниқли мураббий, ҳозирда Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси раҳбари Ирина Виннерни ортда қолдирди. Кремлев овоз бериш жараёнларида 26,2 фоиз овоз олди. Рейтингда 3-ўринни Россия Паралимпия қўмитаси президенти Павел Рожков эгаллади.

Қайд этиш жоиз, Умар Кремлев турли мамлакатлар ва қитъаларнинг бокс федерацияларини бирлаштиришга қаратилган халқаро фаолияти, шунингдек, Россия спортидаги фаол таълим ва хайрия ишлари билан машҳур.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқаро бокс ассоциацияси Умар Кремлев Павел Рожков Ирина Виннер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг