Ўзбекистон IBA'ни тарк этмади
Спорт
−
08 Ноябрь
5907Яқиндагина World Boxing ташкилотига аъзо бўлган Ўзбекистон бокс федерацияси Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тарк этмади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Гарчи World Boxing ташкилоти аъзолигини қабул қилган бўлса ҳам, ўзбекистонлик боксчилар IBA турнирларида қатнашишда давом этади, жумладан ўзбек боксчилари шу ой IBA томонидан Иорданияда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ҳам қатнашади.
Россиялик Умар Кремльёв раҳбарлик қиладиган IBA ташкилотини Халқаро Олимпия қўмитаси тан олмайди, шунинг учун ХОҚ 2028 йил Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпиада баҳсларидан бокс турини чиқариб юборди.
Маълумот учун, World Boxing ташкилотига Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Гватемала ва Лаос ҳам қўшилди. Бугунги кунда 2023 йил апрель ойида ташкил этилган янги ташкилот 55 давлатни ўз ичига олади.
LiveБарчаси