Ўлишимни соғинди кимлар. Папа унинг ажалини кутаётганлар ҳақида гапирди
Олам
−
15 Март
14916Рим-католик черкови раҳбари, папа Франциск даволаниш учун шифохонада ётган пайтида, унинг ўлиши ёки истеъфога чиқишини кутганлар бўлган. Бу ҳақда папа 19 март куни нашр этилиши кутилаётган “Ҳаёт: тарих давомида менинг ҳикоям” китобида ёзди. Автобиографик асарнинг баъзи қисмлари Италиянинг "Corriere della Sera" газетаси томонидан оммага тақдим этилди.
“Баъзилар сиёсат ва сайловолди ташвиқотига жуда қизиқарди. Улар деярли янги Конклав (папа сайлови) ҳақида ўйлашарди. Бу табиий ҳолат ва буни тўғри қабул қилиш керак. Аммо оғир вазиятларга қарамай, истеъфога чиқиш хаёлимга ҳам келмаган”, деган у.
Папа ўзининг истеъфоси учун ҳеч қандай шарт кўрмаётганини таъкидлаган ва фаолиятини давом эттириш учун соғлиғида жиддий тўсиқлар юзага келса, истеъфо учун аризаси тайёр эканини билдирган.
“Менда таслим бўлиш ҳақида ўйлаш учун жиддий сабаб йўқ ва папалик хизматимни умр бўйи давом эттираман. Шифохонага ётқизилганимдан сўнг, баъзилар истеъфога чиқишимни умид қилишган бўлса ажаб эмас, лекин бундай хавф йўқ. Худога шукр, саломатлигим яхши, амалга оширишим керак бўлган кўплаб лойиҳаларим бор”, деб ёзган папа.
Эслатиб ўтамиз, яқин йиллар давомида соғлиғи билан боғлиқ турли муаммолар туфайли тез-тез шифохонага боришга мажбур бўлган 87 ёшли Рим Папаси Франциск сўнгги йилларда тиззасидаги муаммолар оқибатида хизмат кўрсатиш чоғида ногиронлар аравачаси ва таёқдан фойдалангани ҳамда сўнгги бир неча ҳафта ичида бронхит ва шамоллаш туфайли чиқишларини бекор қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь