Ўлимлар эълон қилинганидан анча кўп: Мьянмада вазият ёмонлашди

Олам 4143
image
-

Мьянма хавфсизлик кучлари томонидан Баго шаҳрида ўтказилган норозилик намойишларини бостиришда 80 дан ортиқ одам ўлдирилди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳарбийлар ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб кетган, бу эса ўлимлар сонини ҳисоблашда қийинчилик туғдирмоқда.

Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш туфайли ўтган ойдан бери 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Сиёсий маҳбусларга кўмаклашиш ассоциацияси кузатув гуруҳининг таъкидлашича, қурбонлар сони аслида эълон қилинганидан анча кўп бўлиши мумкин.

“Бу геноцидга ўхшайди. Улар ҳар бир сояни ўққа тутмоқда“ дейди, намойиш ташкилотчиси Хтут.

АҚШ ва Буюк Британия Мьянма ҳарбийларига қарши санкцияларни кучайтирди.

Жорий йилнинг 9 апрель куни ҳокимиятдан четлатилган депутатлар ва Мьянманинг БМТдаги элчиси БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини ҳарбийларга қарши чоралар кўришга, шу жумладан санкцияларни узайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Мьянмада 2020 йил якунида бўлиб ўтган сайловлардан сўнг ҳукумат ҳарбийлар қўлига ўтгач, норозилик ҳаракатлари авж олиб, мамлакатда муваққат Президент тайинланганди. Ҳамон давом этиб келаётган намойишларда 550 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини хабар қилган эдик.

 

Иқбол Эргашова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 115
Рейтинг: 3
t
×