Украинанинг парчаланиши 2014 йилда бошланган – Володин

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг фикрича, Украинанинг парчаланиши 2014 йилда, мамлакатда давлат тўнтариши содир бўлган пайтда бошланган. Бу ҳақда у бугун, 3 май куни журналистларга айтиб ўтди.

“Украинанинг парчаланиши 2014 йилда давлат тўнтаришидан сўнг, Қрим унинг таркибидан чиққанидан сўнг бошланди. (Тан олинмаган) ДХР ва ЛХР ҳам ўз мустақиллигини эълон қилиб, Украинадан чиқиб кетишди”, деган Володин.

У шунингдек, бугунги кунда Украина ғарбида яшовчи кўплаб фуқаролар аллақачон “Польша, Венгрия фуқаролигини олган”ини қўшимча қилган.

“Сўнгги пайтларда 5 миллиондан ортиқ одам мамлакатни тарк этди. Бу ҳам барқарорлик келтирмайди. Биз Херсон ва бошқа вилоятлардан ҳам Украина таркибида қолмоқчи эмасликлари ҳақидаги баёнотларни эшитяпмиз. Ҳақиқат шу”, дея таъкидлаган Володин.

Қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда Ғарб матбуотида Россия Украинанинг Херсон вилоятида “халқ республикаси” тузмоқчилиги ҳақида бот-бот ёзмоқда. Володиннинг баёноти эса бундай хавотирлар бежиз эмаслигига ишора қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг