Украинанинг олти ой давомидаги йўқотишлари очиқланди

Олам

image

Украина Қуролли Кучларининг олти ой давомида йўқотишлари тахминан 160 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи - Россия Федерацияси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Валерий Герасимов маълум қилди.

"Олти ой давомида душманнинг барча йўналишларда йўқотишлари қарийб 160 минг кишини, 3 мингдан ортиқ зирҳли жанговар техникани, шу жумладан 766 танкни, шунингдек, 121 самолётни, 23 вертолётни ташкил этди", дейди Герасимов Россия Мудофаа вазирлигининг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган хорижий ҳарбий атташелар учун ўтказилган брифингда.

Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлигининг кенгайтирилган коллегиясида вазир Сергей Шойгу Украина Қуролли кучларининг умумий йўқотишлар сони 383 минг ҳарбийни ташкил қилганини айтганди. Унинг ичига умумий ҳалок бўлган ва яраланганлар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатлари Украинага ёрдам беришда давом этишини ҳамда Америка Украинага хиёнат қилмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина йўқотишлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг