Украинанинг музокараларга тайёрлиги бўйича сигналлар йўқ – Песков

Олам

image

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина томонидан Россия Федерацияси билан музокараларга тайёрлик ҳақида ҳеч қандай сигнал йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 28 февраль куни журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Ростини айтсам, агар биз Украина томонининг бу борада музокара олиб бориши де-юре мумкин эмаслигидан келиб чиқсак, эҳтимол, ҳеч ким Украина томонидан ҳеч қандай сигнал бера олмайди. Биз шундан келиб чиқиб музокара учун ишора йўқлигини маълум қиламиз”, дейди Президент матбуот котиби. 

Песков Украина билан боғлиқ вазиятни музокаралар столида ҳал қилиш имконияти борлигини тан олган, аммо Россиянинг мақсади урушда етакчилик қилиш эканини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

уруш музокара Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг