Украинанинг кучли жанглар кетаётган шаҳридан ўзбекистонлик талабалар эвакуация қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8-9 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 62 нафар аёл, 28 нафар вояга етгаман шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи шилар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.

Қайд этилишича, 28 февралдан 9 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 5 037 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди.

“Украинадан “Карчова” назорат-ўтиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларининг сонини камайиши кузатилмоқда”, дейди Қобулжонов.

9 март куни яна битта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси томонидан Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинган.

“Украинанинг турли жойларидан фуқароларни эвакуациа қилиш бўйича ишлар давом этаётир. Бунда асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган ҳамюртларимизни олиб чиқишга қаратилмоқда”, дейди ТИВ вакили.

Таъкидланишича, Ўзбекистонлик дипломатлар Молдова Республикасида бўлиб, ушбу мамлакатдан фуқароларни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқмоқдалар.

Украин нашрларининг мамлакат Қуролли кучлари матбуот хизматига таяниб, хабар беришича, рус аскарлари ҳозирда асосий кучларини бир нечта шаҳарларни эгаллаш учун жамламоқда. Улар орасида Суми ҳам бор.

“Душман ўзининг асосий саъй-ҳаракатларини Киев шаҳрини ўраб олишга, Суми, Харьков, Мариуполь, Николаевни эгаллашга, Қрим автоном республикаси ва Россия Федерациясининг материк қисми ўртасидаги қуруқлик йўлагини таъминлашга қаратмоқда”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг