Украинанинг Кривой Рог шаҳрида портлаш овозлари эшитилмоқда
Олам
−
18 Октябрь 2022
6603Украинанинг Днепр вилоятидаги Кривой Рог шаҳрида портлаш овозлари эшитилмоқда. Бу ҳақда бугун, 18 октябрь куни Кривой Рог ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Вилкул Telegram’да маълум қилди.
“Кривой Рог. Шаҳарнинг шимолий қисмида портлашлар содир бўлди. Биз яширинамиз!”, деб Вилкул ёзган.
Бундан ташқари, бугун эрталаб Украинанинг Киев, Кировоград, Черкасси, Полтава, Днепр, Николаев ва Киев вилоятларида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар бермоқда “Униан” ва бир қанча вилоят раҳбарлари.
"Диққат! Николаев вилояти – бутун минтақа бўйлаб ҳаво ҳушёрлиги”, деб ёзди, хусусан, Николаев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Ким ўзининг Telegram-каналида.
У бироздан кейин яна огоҳлантириш билан чиқди. Бу сафар шундай ёзади:
“Тунда Николаев яна С-300 ракеталари билан ўққа тутилди. Икки қаватли бинода зарба бор. Вайроналар остидан бир кишининг жасади топилди, қутқарув ва қидирув ишлари давом этмоқда. Соат 06:20 ҳолатига кўра шаҳарда электр таъминоти тикланди. Тезкор иш учун барчага раҳмат”, дейилади у бироздан кейин эълон қилган хабарида.
Худди шундай хабарлар Полтава вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Дмитрий Луниннинг Telegram-каналида, шунингдек, Киев шаҳар маъмуриятининг расмий каналида пайдо бўлди.