Украинага Россияга ҳужум қилиш учун АҚШ қуролидан фойдаланмаслик уқтирилди

Олам

image

Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери Украинадан Россия ҳудудига ҳужумлар учун улар томонидан тақдим этилган ҳарбий техникадан фойдаланмасликни сўраб келади. Бу ҳақда АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли маълум қилди.

Белгород вилоятининг чегара ҳудудига партизан ҳужумини изоҳлар экан, Америка Бош штаби раҳбари ушбу рейдда айнан Америка техникаси ишлатилганини тасдиқлай олмаслигини айтиб ўтган.

“Қурол АҚШ томонидан етказиб берилганми ёки йўқми, ҳужум қандай бўлган, ким кимга нима қилганини ҳозир аниқ айта олмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, биз украиналиклардан Россияга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш учун АҚШ етказиб берган техникадан фойдаланмасликни сўраганмиз”, дейди Милли.

Шунингдек, у Украина томонига қўйилган бу чекловлар украиналикларга ўз ҳудудларини озод қилишда ёрдам бериш истаги билан изоҳланганини қайд этган.

"Нега шундай? Чунки биз хоҳламаймиз – бу Украина уруши. Бу АҚШ ва Россия ўртасидаги уруш эмас. Бу НАТО ва Россия ўртасидаги уруш эмас”, дейди Марк Милли.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Украина Қуролли Кучларининг асосан руслардан ташкил топган ҳарбий қисмлари – “Рус кўнгиллилари корпуси” ва “Россия озодлик легиони” Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятига ҳужм бошлаган эди. Шундан сўнг тинч аҳоли Белгородни оммавий равишда тарк эта бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия ҳарбий техника Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг