Украинадан сигнал: Туркиянинг Bayraktar ҳарбий аппарати Донбасс узра учирилди
Олам
−
10 Апрель 2021
12718Украина биринчи марта Туркиянинг Bayraktar учувчисиз ҳарбий ҳаво аппаратидан Донбасс узра фойдаланди. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзмоқда.
Қайд этилишича, қуролланган учувчисиз самолёт Украинанинг жанубий қисмидан Херсон, Запорож, Днепропетровск ва Харьков вилоятлари орқали учиб ўтган. Шундан сўнг, қайтиш йўналишида парвозга кўтарилган нуқтасига қайта қўнган.
Маълумот ўрнида, бундай қурилмалар жорий йилнинг март ойи охирида Қора денгиз устида ҳам қўлланилганди.
Bayraktar учувчисиз самолётлари Туркиянинг “Baykar Makina” компанияси томонидан 2014 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Украина 2019 йилда 69 миллон АҚШ доллари эвазига Туркиядан шундан қурилманинг бир комплектини сотиб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский айни вақтда ишчи сафари билан Туркияда бўлиб турибди.
Аввалроқ ҳарбий-сиёсий эксперт Виктор Мураховский Зеленскийнинг Туркияга сафаридан мақсад – Киев учун “Bayraktar” ва “Akinci” учувчисиз ҳарбий ҳаво аппаратларини сотиб олишга уриниш бўлиши мумкин, дея тахмин қилганди.
LiveБарчаси