Украинадан Россияга янги айблов: буғдой ўғирланди

Олам 9856
image
-

Украина Россия байроғи остида сузаётган “Жибек йўли” юк кемасини ҳибсга олиш талаби билан Туркияга мурожаат қилди. “Reuters” агентлигининг кеча, 1 июль куни Украина ташқи ишлар вазирлиги вакили ва ушбу мамлакат Бош прокуратурасининг хатига таяниб хабар беришича, кема бортида Бердянскдан экспорт қилинган дон бор. 

Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг даъво қилишича, кемага оғирлиги 4,5 минг тонна бўлган дон партияси ортилган. Шу билан бирга, Бош прокуратурадан Туркия Адлия вазирлигига йўлланган мактубда “Жибек йўли” 7 минг тонна Украина ғалласини ноқонуний олиб ўтгани айтилади. Хабарга кўра, кема Бердянскдан Туркиянинг Карасу шаҳрига йўл олган. 

Украина Бош прокуратураси Туркия томонидан кемани кўрикдан ўтказишни, суд-тиббий экспертиза учун дон намуналарини олиб қўйишни ва юк жойлашган жой ҳақида маълумот беришни талаб қилди. 

Жорий йилнинг 30 июнь куни Запорожье вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Евгений Балицкийнинг маълум қилишича, биринчи савдо кемаси ўз ишини қайта бошлаганидан кейин Бердянск портидан чиқиб, 7 минг тонна дон билан дўст мамлакатларга йўл олган. 

Бердянск 28 февраль куни Украинадаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россия Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан назоратга олинган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 404
Рейтинг: 2.9
t
×