Украинадан эвакуация қилинган яна бир гуруҳ ўзбекистонликлар Тошкентга қайтди
Жамият
−
01 Март 2022
4714Бугун, 1 март куни Тошкент вақти билан соат 9:15да Украинадан эвакуация қилинган 258 нафар Ўзбекистон фуқаросини Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келган навбатдаги махсус самолёт Тошкентга қўнди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилди.
Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва мутасадди ташкилотларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Украинадан жами 509 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ватанга қайтарилди.
“Ҳозирги вақтда “Карчова” назорат-ўтиш пунктидаги тўпланиш жойида бўлиб турган 650 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларси учун барча зарур шароитлар яратилган. Юртдошларимизни олиб келиш яна учун қатор эвакуацион рейсларни ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда”, дейилади ТИВ хабарида.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси дипломатлари фуқароларнинг масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланмоқда ва уларнинг аеропортда бўлиб туришларини мувофиқлаштирмоқда. Элчихонада узлуксиз ишлайдиган тезкор штаб ташкил этилган.
Аввалроқ 251 нафар ўзбекистонликни Польшадан олиб учган самолёт Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь