Украинадаги уруш якуни АҚШдаги президентлик сайловлари натижасига боғлиқ – собиқ президент
Олам
−
10 Июнь 2023
8692Россиянинг Украинадаги уруши якуни АҚШдаги президентлик сайловлари натижасига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Франциянинг собиқ раҳбари Француа Олланд “Financial Times” газетасига берган интервьюсида айтди.
Унинг сўзларига кўра, Дональд Трамп сайланса, у дарҳол Украинада содир бўлаётган ҳаракатларни тўхтатади.
“Руслар ўзларида бор ҳамма нарсани сақлаб қолиши мумкин. Бу можаро жуда қимматга тушади”, деди Олланд воқеалар ривожини тахмин қилиб.
Сиёсатчи, шунингдек, хавфсизлик масалаларида Европа ўзига таянишга тайёр бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бироқ бу Европа давлатлари АҚШнинг мақсадларига шерик эмаслигини билдирмайди.
“Агар Европа иттифоқчиларига ҳеч бўлмаганда тинчлик нуқтаи назаридан АҚШ билан бир хил манфаатларимиз йўқлигини айтсак, иттифоқчиларимиз бизга эргашмайди”, деди собиқ давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Трамп президент бўлса, Украинадаги можарони 24 соат ичида ҳал қилишини бир неча бор айтган. Шунингдек, у давлат тепасига келса, Москва ва Киев ўртасида музокаралар ташкил қилишга ваъда берган эди. У Россия Президенти Владимир Путин ва Украина етакчиси Владимир Зеленский билан тил топиша олишига ишонмоқда. Бироқ Зеленский Трамп АҚШ президенти сифатида Украинадаги можарони ҳал қила олишига шубҳа қилаётганини айтган эди.
LiveБарчаси