Трамп Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатиши мумкинлигини айтди

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп, агар у ҳозирда Америка маъмурияти раҳбари лавозимида бўлса, бир кун ичида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга эришиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда ўзи томонидан асос солинган Truth Social ижтимий тармоғида пост қолдирган.

“Ҳозир ҳам, агар мен АҚШ президенти бўлганимда, 24 соат ичида бу даҳшатли урушни тугатиш ҳақида музокаралар олиб боришим мумкин эди”, деб ёзган у тармоқда.

Трамп АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг Украинага нисбатан хатти-ҳаракатларини изоҳлар экан, Киевга миллионлаб долларлик ёрдам жўнатмай, можарога келишув билан чек қўйиш кераклигини ҳар доим таъкидлаб келади. Бундан ташқари, Трамп АҚШнинг ҳаракатлари туфайли Украинадаги можаро жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

Алибек Бейжанов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг