Зеленский Трампнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш қобилиятига шубҳа қилди
Олам
−
14 Май 2023
7103Украина Президенти Владимир Зеленский Дональд Трамп АҚШ президенти сифатида Украинадаги можарони ҳал қила олишига шубҳа қилмоқда. Бу ҳақда у кеча, 13 май куни Италия оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интевьюсида айтиб ўтди.
"Сизга эслатмоқчиманки, Трамп ҳар қандай ҳолатда ҳам президент эди. Мен у билан учрашганман. Ўшанда мен ҳам президент теран ўйлаганига ишончим комил эмас”, деган Зеленский, агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, можарони ҳал қилиш истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Шунингдек, Зеленский Трампни ҳеч нарсада айбламаганини таъкидлаган. Бироқ, у дарҳол фактларга қараш кераклигини қўшимча қилган.
“Шунинг учун мен АҚШнинг Президенти ким бўлиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, биринчидан, бу АҚШ халқига боғлиқ, иккинчидан, Дональд Трамп бу вазиятда ёрдам бера оладими, деган савол ҳали ҳам очиқ турибди” дея хулоса қилган Украина раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Трамп президент бўлса, Украинадаги можарони 24 соат ичида ҳал қилишини бир неча бор айтган. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун у Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашади.
АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрига белгиланган. 25 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден олий ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини маълум қилди. Трамп эса 2022 йил ноябридаёқ президентлик пойгасига киришишин эълон қилиб бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь