Украинада Zoom орқали турмуш қуришга рухсат берилди 

Олам 11581
image

Украина ҳукумати ҳарбий ҳолат даврида масофадан туриб, жумладан Zoom орқали турмуш қуришга рухсат берди. Бу ҳақда Украина Адлия вазири ўринбосари Валерия Коломиец маълум қилди.  

Унинг сўзларига кўра, эндиликда бир кунда ариза бериш ва никоҳни расмийлаштириш мумкин. 

“Ўз хоҳиш-истакларини билдирган шахслар кун давомида турмуш қуришлари мумкин. Никоҳни расмийлаштириш ҳарбий ҳаракатлар бўлмаган ҳудуддаги исталган ФҲДЁ бўлимида амалга оширилиши мумкин. Муайян шароитларда никоҳни нафақат ФҲДЁ ходимлари, балки полиция ходимлари ва ҳарбийлар ҳам расмийлаштириши мумкин. Бу хизмат қилаётган севишганлар учун тегишли, улар Zoom орқали масофадан туриб улана олади”, дея Коломиецнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳукумат сайти. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 24 февраль куни бутун Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилди. 15 март куни Рада унинг амал қилиш муддатини 26 мартдан яна 30 кунга узайтирди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 366
Рейтинг: 2.9
t
×