Украинада Starshield’дан фойдаланиш ҳуқуқи йўқ – Рубио

Олам

−

image

Украина ҳали Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган Американинг Starshield ҳарбий сунъий йўлдош тизимига кириш ҳуқуқини олмаган. Бу ҳақда кеча, 18 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио C-SPAN нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Киев Россия ҳудудининг ичкари қисмига зарбалар бериш учун тизимга киришни сўраган, аммо бу масала бўйича музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.

“Starlink тижорат маҳсулотидир. Шунинг учун у шунга мос равишда тартибга солинган ва фойдаланиш учун Украинага берилган. Starshield эса мудофаа ва ҳарбий маҳсулотдир. Бу Қўшма штатларнинг мулки”, деб айтган Рубио.

У Starshield АҚШ ҳарбийлари томонидан ишлатилишини, аммо ҳали Украинага фойдаланиш учун бериш режада йўқлигини айтган.

“Украина армиясининг Starlink’дан фойдаланишида ҳеч қандай чекловлар йўқ. Ҳеч ким Starlink тезлигини пасайтириш ҳақида буйруқ бермади. Бу тизимдаги хатолар сабабли содир бўлган эди. Лекин ҳозирги пайтда муаммо ҳал қилинди, тезлик аллақачон тикланган”, деб қўшимча қилган Давлат котиби.

Шунингдек, Оқ уй Украина ҳарбийлари учун Starlink тезлигини атайлаб чеклагани ҳақидаги айбловларнинг сохта эканлиги айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина армияси учун Starlink қай дарада муҳим эканлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Жўраев Шаҳриёр


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг